Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Қозоғистон чегарасида шафтоли «тўхтатилди»

Ўзбекистон Қозоғистон чегарасида шафтоли «тўхтатилди»

Фото: Қозоғистон молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси

Қозоғистонга 5,5 млн тенге қийматидаги нектарин (шафтоли нави) ноқонуний олиб ўтилаётганида ушланди. Импортчи бож ва солиқларга чап беришга уринган, дейилади Zakon.kz хабарида.

Фото: Қозоғистон молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси

Қозоғистон молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси хабарига кўра, 25 июнь куни «Қоплонбек» божхона постида Ўзбекистондан Қозоғистонга кираётган юк машинаси текширилганида ундаги юклар ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.

Текширув давомида қиймати 5,5 млн тенге, жами оғирлиги 9 180 килограммга тенг шафтоли ҳужжатда кўрсатилганидан ошиқчалиги маълум бўлган. Божхона тўловлари ва солиқларнинг қўшимча ҳисоби 677,7 минг тенгени ташкил этган.

Импорт қилувчи барча солиқ ва тўловларни тўлаганидан сўнг маҳсулоти қайтариб берилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг