Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси тақдирланди

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «У.Мингбаевга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонини бериш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Унга кўра, давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Мингбаев Убайдулла Курбановичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг