Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон – Тожикистон биргаликдаги ўқувига старт берилди (фото)

Ўзбекистон – Тожикистон биргаликдаги ўқувига старт берилди (фото)

Фото: Ўзбекистон мудофаа вазирлиги

Кеча Термиз шаҳрига етиб келган Тожикистон Республикаси ҳарбий делегацияси дўстона кутиб олиниб, «Ҳамдўстлик-2022» — биргаликдаги ўқуви жараёнлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Меҳмонлар Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмга жойлашгандан сўнг биргаликдаги ўқувга бағишланган машғулотларга тайёргарлик кўриш мақсадида ўзбек ва тожик офицерлари иштирокида амалга ошириладиган ҳаракатлар режалари ўрганиб чиқилди.

Бугун «Ҳамдўстлик-2022» биргаликдаги ўқувининг иккинчи куни тантанали очилиш маросими билан давом эттирилди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов ҳамда Тожикистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари, генерал-майор Эгамзод Шароф Худойберди очилиш маросимида сўзга чиқишди.

Шундан сўнг икки давлат мадҳияси садолари остида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари давлат байролари кўтарилди. «Ҳамдўстлик-2022» ўқувига жалб этилган ҳарбийлар ҳарбий оркестр садолари остида саф майдонидан шахдам ўтишди.

Тантанали очилиш маросимидан кейин Термиз умумқўшин дала-ўқув майдони ўқув нуқталарида ва тўсиқлар йўлакларида ўзбек ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали машқлар бажарилди. Машқлар жараёнида ҳарбийларимиз яқин масофада жанг олиб бориш, ярадорларни эвакуация қилиш, шартли душман ҳужумини қайтариш каби амалий машғулотларда иштирок этишди. Ушбу машқларни кузатиш жараёнида тожикистонлик ҳарбийлар ҳам ўзларини синаб кўришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг