Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон томони Россияда мигрантларга қарши рейд бўйича хавотирини билдирди

Ўзбекистон томони Россияда мигрантларга қарши рейд бўйича хавотирини билдирди

Миграция агентлиги Россиядаги рейд жараёнида меҳнат муҳожирларига нисбатан куч қўлланилиши ҳолати юзасидан расмий муносабат берди.

Қайд этилишича, 2025 йил 8 июнь куни Москва шаҳри Сокольники туманида ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётганларни ҳуқуқий мақомини текшириш учун ўтказилган тадбирлар чоғида РФ Миллий гвардияси томонидан фуқароларга нисбатан жисмоний куч қўлланилган.

Агентликка кўра, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан расмий маълумот кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ушбу масалани назоратга олган.

Аниқланишича, мазкур рейд якунида ҳужжатларида муаммоси бўлган 5–6 нафар шахс ушлаб қолиниб, ҳолатни аниқлаш мақсадида ички ишлар бўлимига олиб кетилган ва улар орасида икки нафар Тожикистон фуқароси депортация қилинган.

«РФ Ҳукумати вакиллари ва йирик иш берувчилар томонидан Ўзбекистон фуқароларини ушбу мамлакатга тартибли ва ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилишга йилдан - йилга кескин қизиқиш ортиб бораётган бир шароитда, айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл фуқароларига нисбатан бундай қўпол муносабатни кузатилиши таассуф уйғотади», – дейилади расмий муносабатда.

Шунингдек, ушбу вазиятда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд бўлса, жумладан, уларга тан жароҳатлари етказилган, ҳуқуқлари бузилган ёки бошқа муаммоларга дуч келган бўлсалар, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига қуйидаги алоқа воситаалари орқали мурожаат қилишлари сўралмоқда:

  • Тел.: +7 925 045-47-44
  • Telegram: @pomoshrussiamigrant
  • Telegram-bot: @huquqiy_yordam_uzbot
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг