Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Черногория туризм тадбиркорлари мулоқоти ўтказилди

Ўзбекистон ва Черногория туризм тадбиркорлари мулоқоти ўтказилди

Бугун, 25 апрел куни Тошкент шаҳрида жойлашган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Work Shop Montenegro 2023 – Ўзбекистон ва Черногория давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистоннинг Pestige Travel компанияси ва Черногориянинг “R-Tours Budva” компаниялари ташаббуси билан Маданият ва туризм вазирлиги ҳамкорлигида ташкил етилди. Унда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Aъзамов, икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.

“Бугунги кунда туризмнинг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни ўсиб бормоқда. Буни ўтган йилда мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 5,2 млн. нафарга йетиб, туристик хизматлар экспорти 1,6 млрд. AҚШ долларидан ошганидан ҳам билиш мумкин. Жорий йилда Европадан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сони кескин ортиши кутилмоқда. Бунда Черногория давлати билан туризм соҳасида йўлга қўйилаётган икки томонлама муносабатларимиз ҳам алоҳида ўрин тутади.

Биз Черногория давлатида юртимизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қадрлаймиз ва уларни мамлакатимизда кўришдан мамнун бўламиз”, деб айтиб ўтди очиқ мулоқотда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Aъзамов.

Тадбир давомида дастлаб, хорижлик тадбиркорларга Ўзбекистонда туризм йўналишида яратилган имкониятлар ва охирги еришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг томонлар икки мамлакатнинг туризм имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли келишувларга еришиш борасида мулоқотга киришди.

“2023 йилнинг июн ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу икки мамлакат туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун янги имконият ва муҳим қулайликлар яратади. Aмалга оширилаётган ишлар мамлакатлар аҳолисининг сифатли ҳордиқ чиқаришлари учун муҳимдир. Prestige Travel компанияси бу борада йетарли тажрибалар асосида фаолият кўрсатади. Сабаби биз Ўзбекистонда илк бор Мисрга, Ветнамга ҳамда қатор Европа давлатларига биринчи марта тўғридан-тўғри авиарейслар қўйиб, саёҳат учун йўл очганмиз”, деб таъкидлади  Prestige Travel компанияси асосчиси Ойбек Aҳмедов.

Бу йил Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сони 7 миллиондан ортиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини дунёга танитиш ва Йевропа давлатларидан кириб келувчи сайёҳлар сонини оширишда мамлакатимизда туризмни жадал ривожлантириш ҳамда соҳанинг ўсиш суръатлари учун шароитлар яратилмоқда. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда 5 мингга яқин жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатмоқда, республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 100 мингдан ортди.

Маданият ва туризм вазирлиги соҳада меҳнат қилаётган тадбиркорлар фаолиятини қўллаб қувватлаган ҳолда мамлакатимизда янги туризм йўналишлари фаолияти учун имкониятлар яратиб бериш устида иш олиб борилмоқда. Бу билан аҳолининг туризм маданиятини ошириш ва уларнинг сифатли дам олиши учун шароит яратилмоқда.

Ушбу тадбирни ташкил етишда ташаббус кўрсатган Prestige Travel компаниясига 2018-йилда асос солинган бўлиб, компания томонидан шу вақтга қадар Ўзбекистон учун янги йўналишларда авиарейслар қўйилишида муҳим ташаббуслар кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, Prestige Travel компанияси томонидан 2018 йили Тошкентдан Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳригага илк марта тўғридан-тўғри рейслар амалга оширила бошланди. Шунингдек, 2021 йил май ойида Мисрнинг енг йирик туристик марказларидан бири Ҳургада шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган бўлса, шу йилнинг ўзида Ветнамнинг Пҳу Қуок оролига ҳам янги йўналиш очилди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг ёзида Вйетнамдаги курорт шаҳарлардан бири ҳисобланмиш Нҳа Транг шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар қўйилди.

Бугуннинг энг долзарб янгиликларидан бири эса, Prestige Travel компанияси томонидан 2023 йилнинг июнидан бошлаб, Черногорияга тўғридан тўғри рейслар амалга оширила бошланади, ва эътиборлиси, энди Черногорияга боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг