Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Туркия пойтахтларини боғловчи авиарейс нархи маълум қилинди

Ўзбекистон ва Туркия пойтахтларини боғловчи авиарейс нархи маълум қилинди

Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси 17 апрелдан Анқара–Тошкент–Анқара йўналишида қатновни йўлга қўйгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, мазкур авиаширкат чипталари нархи Тошкент – Анқара йўналишида 2,4 миллион, Анқара – Тошкент йўналишида 1,7 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Ушбу йўналишдаги парвозлар ҳафтада бир марта – душанба кунлари Boeing 737−800 учоғида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия пойтахтини боғловчи рейсларнинг қўйилиши ортидан туризм имкониятлари кенгайиши ва савдо алоқаларида янги уфқлар очилиши кутилмоқда.

Turkish Airlines ҳузурида 2008 йилда ташкил қилинган AnadoluJet авиаташувчиси 77 та самолётга эга. Бош қароргоҳи Анқарада жойлашган ширкат 89 та йўналишда ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.

Маълумот ўрнида, Turkish Airlines ширкатининг Тошкент – Истанбул йўналишидаги чипталари баҳоси 2,8 миллион, Истанбул – Тошкент рейслари учун эса 4,7 миллион сўмга тўғри келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг