Ўзбекистонликлар учун круиз кемаларида ишлаш имконияти яратилади

Миграция агентлиги раҳбарияти ва Македониянинг «Kouzon Corporation» компанияси ижрочи директори Зоран Кочоски ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда, круиз компаниялари ҳамкорликда меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Эндиликда хорижда ишлаш истагида бўлган инглиз тилини биладиган ўзбекистонликларга туристик кемаларида ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш имконияти яратилади.
«Kouzon Corporation» 28 йилдан буён дунё бўйлаб 18 та давлатда фаолият юритмоқда. Лайнерлар — Ўрта ер денгизи, Тинч океани, Скандинавия, Болтиқ, Кариб денгизи каби йўналишларда ҳаракатланади.
Компания ушбу лайнерларга малакали кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича катта тажрибага эга. Йилига дунё бўйлаб 20 мингдан 25 минггача мутахассисларни иш билан таъминлайди.
Кемалардаги ойлик маошлар дастлабки 6 ойлик шартномада 1200 АҚШ доллардан бошланади, сўнгра икки ой таътил берилади ва кейинги олти ойлик янги шартномада тажрибага қараб маош кўтарилиб боради ҳамда 4000 АҚШ долларигача етади. Яшаш билан боғлиқ харажатлар компания ҳисобидан қопланади.
Томонлар келишувига кўра, ишлаш учун зарур бўлган C1/D транзит визасини олиш жараёнлари соддалаштирилади ва иш берувчи томонидан 45 - 90 кун оралиғида расмийлаштирилади.
Учрашув якунига кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter