Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистонда 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп квартирали тураржойлар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари ташкил этилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади.

Жойларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа мутасадди ташкилот томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилади.

Автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлари, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан тадбирлар ва бошқа ишларни амалга ошириш тақиқлангани қатъий назоратга олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига мувофиқ, хайрия ҳашарини ўтказишда аҳолини бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди.

Ҳашар тегишли ташкилотлар ҳудудида ободонлаштириш ишлари меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади. Ободонлаштириш тадбири иштирокчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг