Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари ҳолати таҳлил қилинади

Тез орада БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларининг бажарилишини таҳлил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Ташкилий гуруҳнинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тадбирга тайёргарлик ишларининг бориши муҳокама қилинди.
Учрашувда таъкидланишича, Мвофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларининг бажарилиши бўйича Миллий ҳаракатлар дастури таҳлил этилади. Бу жараёнда қирққа яқин давлат ташкилоти ва хорижий ҳамкорлар иштирок этиши кутилмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси ушбу тадбирдан сўнг Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари таъминланиши борасида ташкилотлараро ижтимоий ҳамкорликни янги поғонага кўтарилишига умид қилмоқда.
Қўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кун тартибидан, шунингдек, мигрант оилалар фарзандларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокамаси ҳам ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter