Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда салкам 5 млн киши кўпқаватли уйларда яшаши маълум бўлди

Ўзбекистонда салкам 5 млн киши кўпқаватли уйларда яшаши маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда 4,8 млн киши кўп қаватли уйларда яшаши маълум бўлди. 

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 4,8 млн нафари кўп қаватли уйлардаги хонадонларда истиқомат қилади.

Бу жами аҳолининг 12,4 фоизини ташкил этади.

Аҳолининг яшаш жойи турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

- шахсий якка тартибдаги ҳовлиларда яшовчилар — 33,3 млн киши (85,3 фоиз);

- кўп қаватли уйлардаги хонадонларда яшовчилар — 4,8 млн киши (12,4 фоиз);

- бошқа турдаги турар жойларда яшовчилар — 927,3 минг киши (2,3 фоиз).

Бошқа турдаги турар жойларга дала ҳовли, ётоқхона, меҳмонхона ва бошқа яшаш жойлари киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг