Ўзбекистонда энг қиммат мол гўшти Жиззахда, қўй гўшти Термизда сотилмоқда

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттирди.
Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 9 июнь ҳолатидаги нархлари
Мол гўшти
28 000 сўмдан– 42 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди.
Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 40 000 сўмгача сотилмоқда.
Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Жиззах шаҳри, марказий деҳқон бозори ҳамда деҳқон бозорида қайд этилган – 32 000 – 42 000 сўм.
Қўй гўшти
32 000 сўмдан – 45 000 сўмгача
Энг арзон нарх 1 кг қўй гўшти учун пойтахтимиздаги «Фарҳод», «Миробод», «Чорсу» бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 32 000 дан 42 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 45 000 сўмгача.
Товуқ гўшти
12 000 сўмдан – 20 000 сўмгача
Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида ҳамда Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000сўмдан – 14 000 сўмгача.
Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Қорақалпоғистондаги Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида ва Тошкентдаги Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 20 000 сўм.
Гуруч
4 000 сўмдан – 14 000 сўмгача
Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Самарқанд шаҳар «Сиёб» деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000 – 14 000 сўм.
Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозори, Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозори, Намангандаги «Сардоба» ва Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 4 000 – 14 000 сўм.
Ўсимлик ёғи
8 000 сўмдан – 12 500 сўмгача
Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги Фарход деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх ҳам пойхтахтда «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилган – 10 000 дан 12500 сўмгача.
Ун
1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача
Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги «Фарҳод» бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.
1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх пойтахтимиздаги «Миробод», «Фарҳод» ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида қайд этилди 1 750 – 3 350 сўм.
Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун Бухоро Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.
Шакар
4 500 сўмдан – 6 000 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкент шаҳрининг «Миробод» ҳамда «Қўйлиқ» деҳқон бозорида кузатилди – 4 500 – 5 200 сўм.
1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000сўм.
Тухум
350 сўмдан – 700 сўмгача
Қизиқ томони шундаки, бир дона тухумнинг энг арзони ҳам (350 сўм) энг қиммати ҳам Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозорида қайд этилган.
Картошка
1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача
Энг арзон нарх пойтахтдаги «Чорсу», Андижон марказий деҳқон бозори ва Фарғона марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 2 500 сўмгача.
1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги «Чорсу» деҳқон бозорида, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳри Марказий деҳқон бозори ва Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 000 – 3 000 сўмгача.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter