Ўзбекистонда қанча одам ишга муҳтожлиги расман маълум қилинди
2019 йил 22 май Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида ҳисобот берди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирнинг ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда ишга муҳтож аҳоли сони – 1 миллион 391 минг кишини ташкил этмоқда.
Ҳозирги кунда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони – 18 954 минг (ўсиш - 1,0%), банд аҳоли сони – 13 376 минг (ўсиш - 1,3%) нафарни ташкил этади. Расмий секторда бандлар – 5 403 минг кишини ташкил этиб (ўсиш - 3,4%), расмий бандликнинг умумий бандликдаги улуши 40,5%ни ташкил этмоқда. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар – 7 964 минг (59,5%), шу жумладан, хорижда ишлаётганлар – 2 365,4 мингни ташкил этади.
Жорий йил биринчи чоракда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди (ўтган йил шу даврда - 9,7%), 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида – 15,3 фоиз, аёллар орасида – 13 фоиз. Энг юқори ишсизлик Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (9,7%) қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter