Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда мавжуд авиакомпаниялар сони ошкор қилинди

Ўзбекистонда мавжуд авиакомпаниялар сони ошкор қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда мавжуд авиакомпаниялар сони саккизтага етди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 

2023 йилнинг биринчи ярим йили давомида «Uzbekistan Airways» АЖ, «Qanot sharq», «Panorama Airways» ва «Humo Air» авиакомпанияларига қўшимча равишда «Centrum air», «Silk avia», «Asia Union Airlines» ва «Tashkent Air» авиакомпаниялари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

2023 йил ўтган 6 ойи давомида юртимизга «Uzbekistan Airways» АЖ ҳамда янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар томонидан 17 та ҳаво кемалари олиб келинди.

Бугунги кунда «Uzbekistan Airways» АЖ, «Qanot sharq», «Centrum air», «Silk avia» ҳамда «Humo Air» авиакомпаниялари томонидан маҳаллий йўналишларида ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновлар бажарилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг