Ўзбекистонда қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси қолгани маълум қилинди
Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 2023 йил 6 май ҳолатига кўра 174 нафарни ташкил қилади.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Шундан, вилоятлар кесимида қуйидагича:
Қарақалпоғистон Республикаси — 3 нафар;
Aндижон вилояти — 6 нафар;
Бухоро вилояти — 7 нафар;
Жиззах вилояти — 6 нафар;
Қашқадарё вилояти — 10 нафар;
Навоий вилояти — 9 нафар;
Наманган вилояти — 7 нафар;
Самарқанд вилояти — 10 нафар;
Сирдарё вилояти — 3 нафар;
Сурхондарё вилояти — 8 нафар;
Тошкент вилояти — 26 нафар;
Фарғона вилояти — 19 нафар;
Хоразм вилояти — 5 нафар;
Тошкент шаҳри — 55 нафар.
100 ва 100 ёшдан ошган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 25 нафарни ташкил қилади. Уларнинг умумий ҳисобда энг кичиги 78 ёшда бўлса, энг каттаси 112 ёшда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter