Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда социология институти ташкил этилади

Ўзбекистонда социология институти ташкил этилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини мунтазам ва илмий асосланган ҳолда тизимли ўрганиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев видеоселектор давомида маълум қилиб ўтди.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, ушбу тизимни йўлга қўйиш учун «Ижтимоий фикр» маркази фаолияти такомиллаштирилиб, алоҳида Социология институти ташкил этилади.

«Бу жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки, ислоҳотларимизнинг натижалари, амалга оширилаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти аввало жойларда, биринчи навбатда маҳаллада яққол сезилади. Шу маънода, бундай сўровномаларни жамият ҳаётининг ижтимоий барометри деб аташ мумкин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг