Ўзбекистонда уй хўжаликларининг 88,1 фоизи хусусий ҳовлиларда яшайди
Миллий статистика кўмитасининг 2025 йил январь-сентябрь ойларидаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда уй хўжаликларининг 88,1 фоизи алоҳида уй (хусусий ҳовли)да истиқомат қилади.
Уй хўжаликларининг уй-жой турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- алоҳида уй (хусусий ҳовли) — 88,1 фоиз;
- кўп квартирали уйлар — 11,7 фоиз;
- бошқа турдаги уй-жойлар — 0,2 фоиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter