Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» нишонлари таъсис этилади

«Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори»  нишонлари таъсис этилади

Табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда алоҳида ташаббус кўрсатганларга «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Қайд этилишича, кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь — Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни арафасида топширилади. Тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Шунингдек, «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари ҳам таъсис этилиши мумкин.

Таъкидланишича, мазкур мукофотлар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул маблағи билан ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида тақдирланганларга топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг