Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда вояга етмаган ўсмир қизлар ўртасида туғруқлар сони кўпаймоқда

Ўзбекистонда вояга етмаган ўсмир қизлар ўртасида туғруқлар сони кўпаймоқда

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг видеоселектор йиғилишида нохуш статистика келтирилди.

«Xabar.uz» манбаси маълум қилишича, кенгаш бошқаруви раиси Ш.Жавлонов йиғилишда вояга етмаган ўсмир қизлар ўртасида туғруқлар сони ошаётганини қайд этган.

Республикада эрта туғруқ ҳолатлари жорий йил биринчи ярим йиллигида 46 тани ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (32 та) 14 тага кўпайган. Мазкур ҳолатлар Тошкент вилоятида 10 тага, Самарқандда 2 тага, Бухорода 3 тага ошган бўлса, Фарғонада 5 та, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 3 тадан қайд этилган.

Тошкент вилоятида қайд этилган 15 та эрта туғруқнинг 2 таси Юқоричирчиқдаги «Шодлик», «Гулбоғ» маҳаллаларида, Қува туманидаги «Найман» фуқаролар йиғинидан 2 нафардан вояга етмаган қизлар она бўлишган.

Ҳали вояга етмаган, суяги қотмаган норасида қизлар ҳам жисмоний, ҳам маънан майиб бўлиб қолаяпти.

«Мазкур вояга етмаган қизлар ўртасида туғруқ ҳолатлари кузатилган маҳаллалар фаолияти таҳлил қилинганда, улар таълим муассасалари билан умуман ҳамкорликни йўлга қўймагани, никоҳ ёшига етмаган қизлар, уларнинг ота-оналар ўртасида тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормагани аниқланди.

Мазкур ҳолатлар оилалардаги муҳитни ўрганиш, аниқланган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасида ҳали кўплаб ишларни амалга оширишимиз зарурлигидан далолат беради.

Шу ўринда, ҳақли равишда яна бир савол туғилади: Мана, маҳаллаларда юз бераётган салбий ҳолатлар бўйича рақамларни келтириб ўтдик. Эътибор берган бўлсаларингиз, ярим йиллик маълумотларда бу кўрсаткичлар мунтазам равишда ошиб борган.

Айтинг-чи, ҳурматли раислар, нега бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш ташаббуси билан чиқмадингизлар? Бундай муаммоларни бартараф этишга кенг жамоатчиликни сафарбар этиш борасида нима ишлар қилдингиз?

Бу борада гуёки ҳамма бирдай ҳамма иш билан шуғулланаяптию, лекин аниқ бир масала бўйича жавоб берадиган одамнинг ўзи йўқ», деган кенгаш раиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг