Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилмоқда

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилмоқда

«Мактабгача таълим фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, кўкрак нишони билан мактабгача таълим соҳасида ўсиб бораётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Хусусан, кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, номзодларни тавсия этишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • кўкрак нишони билан мукофотлашга тақдим этиш варақаси;
  • маълумотнома (объективка);
  • тавсифнома (аннотация);
  • паспорт нусхаси;
  • фотосурат (9х12 ҳажмда, оқ фонда) 2 дона.

Комиссия томонидан номзодлар ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 10 сентябргача энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг