Ўзбекистондаги илк АЭС қуриладиган жой танлаб олинди
Ўзбекистондаги илк АЭСнинг қурилиш жойи сифатида Жиззах вилоятига тегишли бўлган Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги Тузкон кўли яқинидаги ҳудуд танлаб олинди. Бу ҳақда «Ўзатом» матбуот хизмати томонидан хабар бериб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасида Ўзбекистон ҳудудида Атом электр станцияси қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва мазкур ҳамкорлик доирасидаги «Йўл харитаси» да белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида, 2018 йилнинг августидан шу йилнинг март ойига қадар АЭС қурилиши учун ажратилган таҳминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишларининг биринчи босқичи амалга оширилди. Хусусан, мазкур йўналишдаги ишлар Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакул сув омбори яқинидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3 та майдонда олиб борилди.
Тадқиқотлар натижалари, муҳандислик-техника ва иқтисодий аҳамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АЭС қурилишини амалга ошириш лойиҳасини назорат қилувчи Республика ишчи гуруҳининг қўшма мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш Агентлигининг илмий – техник ва экспертлик кенгаши Қарори, шунингдек, мутахассиссилар, халқаро экспертлар хулосаларига асосланиб, АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди.
Ҳозирги кунда танланган майдонни тасдиқлаш ҳамда лицензиялаш борасида муҳандислик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи давом эттирилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш ишларини жадаллаштириш ва лойиҳавий ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 17 май куни «Aтомстройэкспорт» (Россияга тегишли «Росатом» давлат корпорациясининг мухандислик бўлимига тегишли АЖ) билан техник лойиҳани ишлаб чиқиш учун муҳандислик-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзоланди, мазкур жараённинг дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ҳодимлар ва техника мобилизацияси (тақсимоти) бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter