Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга тўрт ойда қарийб 7 минг япониялик саёҳатчи келган

Ўзбекистонга тўрт ойда қарийб 7 минг япониялик саёҳатчи келган

2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 6,8 минг нафар Япония фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 53,4 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Япония фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • сайёҳлик — 5 944 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш — 589 нафар;
  • хизмат юзасидан — 221 нафар;
  • ўқиш — 28 нафар;
  • тижорат — 1 нафар. 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг