Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бораётгани айтилди

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бораётгани айтилди

2026 йил январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 38,2 минг нафарга ёки 6,9 фоизга ошган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп Қирғизистон (232 174 нафар), Тожикистон (98 659 нафар), Қозоғистон (88 012 нафар), Саудия Арабистони (62 655 нафар) ҳамда Россия (32 291 нафар) давлатларига сафар уюштирган. 

Шунингдек:

  • Туркия — 17 288 нафар;
  • БАА — 16 030 нафар;
  • Таиланд — 6 890 нафар;
  • Хитой — 6 117 нафар;
  • Миср — 4 585 нафар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг