Ўзбекистонликларнинг Японияга сафари 72 фоизга ошган – статистика

2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 1,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Японияга сафар қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 651 нафарга ёки 71,9 фоизга ошган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Японияга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- саёҳат – 1 249 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 176 нафар
- ўқиш – 100 нафар
- хизмат юзасидан – 27 нафар
- даволаниш – 4 нафар
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter