Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35°.
 
Тошкентда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-32° бўлади.
 
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг