Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг энг машҳур ёш раҳбарлари рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистоннинг энг машҳур ёш раҳбарлари рейтинги эълон қилинди

«Юксалиш» ҳаракати томонидан Ўзбекистондаги ёш раҳбарларнинг йиллик Топ-40 рейтинги эълон қилинди.

2019 йилдан буён Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтинги эълон қилинмоқда.

Ўтган вақт мобайнида рейтингга 100 нафарга яқин давлат хизматчиси киритилди. Эътиборлиси, уларнинг 15 фоизи вазир ва вазир ўринбосари лавозимига кўтарилди, камида 10 фоизи Президент Администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритмоқда, 50 фоизга яқини мансаб пиллапояларида сезиларли ўсишга эришган.

Рўйхатдан Саида Мирзиёева, Комил Алламжонов, Ҳилола Умарова, Алишер Саъдуллаев каби таниқли шахслар бор. 

Бу йилги рейтингга нафақат давлат хизматчилари, балки нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг