Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида тулкилар кўплиги маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш тадбирларини бажарувчи ташкилотларда мавжуд тулкиларнинг умумий сони 4 533 тани ташкил этган.
Ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш тадбирларини бажарувчи ташкилотлар ҳисоб-китобларига кўра, тулкилар сони энг кўп бўлган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти – 1 537 та
- Қорақалпоғистон Р. – 1 527 та
- Тошкент вилояти – 624 та
- Бухоро вилояти – 392 та
- Фарғона вилояти – 356 та
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига, тулкилар сони бўрилар сонига қараганда 3 мингтага кўп.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter