Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўздавкарантин» Қозоғистон Ўзбекистон анорларига вақтинча тақиқ қўйгани юзасидан тушунтириш берди

«Ўздавкарантин» Қозоғистон Ўзбекистон анорларига вақтинча тақиқ қўйгани юзасидан тушунтириш берди

Фото:«Plodovie.ru»

Қозоғистон Қирғизистондан олма, картошка, хурмо ва Ўзбекистондан анор олиб киришни вақтинча чеклов қўйгани хабар қилинганди.

«Ўздавкарантин» ахборот хизмати мазкур масала юзасидан «Xabar.uz»га изоҳ берди.

«Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган хабарда (20 февраль) қайд этилишича, 2018 йил ва жорий йилнинг январь-февраль ойларида Қирғизистондан Қозоғистонга олиб кирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантин кўригидан ўтказилганда 465 та ҳолатда фитосанитария талаблари бузилганлиги, жумладан, 59 ҳолатда карантиндаги зарарли организмлар мавжудлиги аниқланган.

Шунингдек, Қозоғистон карантин хизмати Ўзбекистондан 2018 йилда икки ҳолатда (22 октябрда 684 кг ва 31 октябрда 615 кг) жўнатилган анордан Комсток қурти борлиги аниқланганини маълум қилган.

Халқаро фитосанитария назоратини амалга ошириш тажрибасига кўра, кўрик жараёнида ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларида карантиндаги зарарли организмлар аниқланса, зудлик билан экспорт қилувчи давлатнинг карантин хизматига маълум қилинади.

Ҳозир нима сабабдан Қозоғистон карантин хизмати анордан Комсток қурти аниқланганидан қарийб 120 кун ўтиб бу ҳақда маълум қилгани ҳамда ушбу маҳсулот импортига вақтинча таъқиқ қўйгани ўрганилмоқда ва музокаралар олиб борилмоқда» дейилади ташкилот хабарида.

Айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг анор маҳсулоти асосан Россия бозорларига етказилади (кўп ҳолларда Қозоғистон Ўзбекистон анорларини Россияга реэкспорт қилади).

Шунингдек, Ўзбекистон эспортерларига ҳозирда анор маҳсулотини Россия ва бошқа мамлакатларга Қозоғистон ҳудуди орқали транзит тарзида олиб ўтишларида ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмаслигини маълум қилинган.

Музокаралар якуни бўйича қўшимча ахборот тақдим этилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг