Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзэлтехсаноат»га янги раҳбарлар тайинланди

«Ўзэлтехсаноат»га янги раҳбарлар тайинланди

Ҳукумат қарори билан, Алишер Абдуҳошимович Абдуллаев «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг раиси этиб, Мансур Рустамович Ҳошимов уюшма раисининг биринчи ўринбосари, Умид Шавкат ўғли Ислом ва Жаҳонгир Жалилович Жамолов уюшма раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, уюшманинг асосий вазифаси хом ашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг