Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» айрим вилоятлар аҳолисини огоҳлантирди

«Ўзгидромет» айрим вилоятлар аҳолисини огоҳлантирди

«Ўзгидромет» икки вилоят аҳолисига огоҳлантириш билан чиқди. 

Жорий йил 16-23-март кунлари ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг денгиз сатҳидан 2000 метр ва ундан юқори тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;

Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

«Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан еҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг