Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» дам олиш кунларига об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» дам олиш кунларига об-ҳаво маълумотини эълон қилди

27-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Фарғона водийси вилоятларида 27 сентябрда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 29 сентябрда кечга томон  баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезикда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 7-12 даража, кундуз кунлари 27 сентябрда 20-25 даража, 28 сентябрда 22-27 даража,  29 сентябрда 24-29 даража бўлади.

Пойтахтимизда: ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 9-12 даража, кундуз кунлари  27 сентябрда  23-25 даража, 28-29 сентябрда  25-28 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг