Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» кучли чанг-тўзонлар бўйича баёнот берди

«Ўзгидромет» кучли чанг-тўзонлар бўйича баёнот берди

Фото: Sputnik.

Шу кунларда Қорақалпоғистонда кучли чанг-тўзонлари кузатилиб, ноқулай об-ҳаво вужудга келди. 

Гидрометеорология хизматига кўра, 4-5 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларида 20-25 м/с тезликдаги кучли шамоллар кузатилиб, баъзи жойларда шамол тезлиги 30 м/с гача кучайган. Бундан аввал Қорақалпоғистон ҳудудларида қуруқва илиқ об-ҳаво кузатилган эди.

Кучли шамоллар ернинг қуриган юзасидан қум ва чанг кўтарилишига ҳамда айрим жойларда кўринувчанликнинг 180 метргача камайишига олиб келди.

Ўзгидромет томонидан об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли шамоллар ва чанг тўзонлар кўтарилиши ҳақида олдиндан огоҳлантириш берилганди.

5 март соат 13:00 ҳолатига республика ҳудудида ёғингарчилик ёғмоқда, бу эса ўз навбатида қум ва чангли бўронларни атмосфера хавосига кўтарилишини олдини олади.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 5-6 март кунлари кучли шамоллар сақланиб колади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг