Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича яна бир огоҳлантирувчи баёнот берди

«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича яна бир огоҳлантирувчи баёнот берди

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати Ўзбекистонда 2021 йил энг иссиқ йиллардан бири бўлганини қайд этди.

Ҳудуд Марказий Осиёнинг қурғоқчил зонасига киради. Мамлакатнинг тўртдан беш қисми чўл ва ярим чўл ҳудудлардан иборат, жануби-шарқдан ва шарқдан улкан тоғ тизмалари билан ўралган.

Қуёш радиацияси юқори даражада келиши ва атмосфера циркулацияси континентал иқлим ҳилини шакллантириб, ҳаво ҳарорати анча ўзгарувчанлиги билан характерланади ва ёзи иссиқ ва қуруқ, баҳори нам, қиши ўзгарувчан бўлади. Мамлакат ҳудуди ҳар турли ҳаво массаси кириб келиши учун очиқ. Атлантик ва арктик ҳаво массалари шимолдан, шимоли-ғарбдан ва ғарбдан кенг текисликларга кириб келади.

Қишда жанубий циклонларнинг илиқ қисмида тропик ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат кескин кўтарилади ва бундан кейин эса ҳаво (ҳарорат) кескин пасаяди. Июль ойида ҳудудлар бўйича ўртача ҳаво ҳарорати шимолда 26°С дан республика жанубида 30°C гача ўзгариб туради, максимал ҳарорат 47-49°C га етади. Январь ойининг ўртача ҳаво ҳарорати шимолда -8°C гача ва жанубда 0°C гача пасаяди, минимал ҳарорат -38°C га (Устюрт платосида) етади.

Ёз ойларида чўл ҳудудларининг жуда исиши континентал тропик ҳавони шакллантиради, у ўта қуруқлиги билан ажралиб туради. Ёғингарчилик жуда кам (бир йилда 80-200 мм атрофида), бунда уларнинг ўзгарувчанлиги жуда катта. Орол денгизи ёғингарчилик миқдорига деярли таъсир этмайди, фақат энсиз қирғоқ олди зонасида юқори намлик кузатилади.

Тоғ олди ҳудудларда ёғингарчилик миқдори кўпаяди. Тоғ тизмалари бағрларида, нам ҳаво массаларига очиқ тоғ тизмаларида – 600-800 м ва ундан кўп бўлади. Баҳор ойларида тоғларда қор кўчкилари бўлиши мумкин. Энг кўп жадал ёмғирлар сел тошқинларини юзага келишига сабаб бўлади.

Охирги ўн йилликда иқлимнинг глобал исиши кузатилмоқда, у атмосферага парник газларни антропоген ташлашлар, шунингдек бошқа иқлимий факторлари натижасидадир.

2021 йилда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача йиллик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,4-2,7° юқори бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг