Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» яқин кунларда об-ҳаво ўзгариши мумкинлигини эълон қилди

«Ўзгидромет» яқин кунларда об-ҳаво ўзгариши мумкинлигини эълон қилди

Фото:Hydromet.uz

«Ўзгидромет» 19 апрел кунига қадар кутилаётган об-ҳаво прогноз маълумотларини тақдим этди.

16-17 апрел кунлари Марказий Осиё марказида ҳаво ҳароратининг қизиши атмосфера босимини пасайтиради. Бу ғарбдан юқори босимли антициклон соҳасини «тортиш» учун етарли бўлади.

Ҳозирги кириб келиши кутилаётган антициклон соҳаси бироз совуқ соҳа бўлиб, ўзи билан ҳароратни пасайтирувчи ва осмонда булутлар ҳосил қилиш учун етарли нам ҳаво оқимларини ҳам эргаштириб келади, дея ёзади UzbMeteo канали.

Хусусан, нам ҳаво оқимларидан 15-16 апрел кунлари шимолий ҳудудлар, 17-18 апрел кунлари марказий ва жанубий ҳудудлар, 19 апрел куни шарқий вилоятларда бироз ва ўрта миқдорда ёғингарчиликлар кутилади. Ёғинлар чақмоқ-момақадироқли хусусиятга эга ва айрим ҳудудларда қисқа муддатли жала ёғинлар кузатилиши мумкин.

Жойларга ҳаво оқимлари кириб келишида кучли шамоллар кузатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг