«Ўзгидромет» раҳбари тезкор ахборот билан чиқди

«Ўзгидромет» 5-10 март кунлари республикада беқарор об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
«Ўзгидромет» бош директори бу тўғрида маълумот берди.
4 ва 7 март кунлари ҳаво ҳароратининг кескин исиши ортидан 5-6 ва 8-10 март кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларида кучли бўлиши прогноз қилинмоқда.
5-7 март кунлари Жиззах ва Навоийда, 7 март куни Қорақалпоғистон Республиками ва Қашқадарё вилоятида кучли шамол эсиши жойларда чанг тўзон кўтарилиши мумкин. Шамол кучайганда 22-25 м/с га етади.
5-6 ва 8-10 март кунлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёғинлар ҳисобига сел-сув тошқин хавфи эълон қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter