«Ўзгидромет»: яқин кунларда об-ҳаво қандай ўзгаради?
«Ўзгидромет» 14-15 февраль кунлари шимолда ҳаво харорати максимуми
+25 даражагача иссиқ, республиканинг бошқа вилоятларида эса +20 +22 даражагача иссиқ харорат бўлишини маълум қилди.
Мамлакат шимолида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 февралда 0-5° илиқ, 14-15 февралда 2-7° илиқ, кундузи 13 ва 15 февралда 13-18° илиқ, 14 февралда 15-20° илиқ бўлади.
Марказий вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13 февралда 12-17° илиқ, 14-15 февралда 17-22° илиқ бўлади.
Жанубий вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 февралда 3-8° илиқ, 14-15 февралда 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Водий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13 февралда 11-16° илиқ, 14-15 февралда 13-18° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter