Пахта қабул пунктидаги «уддабуронлик» Сурхондарёда бўлгани рад этилди

2019 йилнинг 7 октябрь куни ижтимоий тармоқларда «Сурхондарёлик фермерлар пахта режасини бажариш бўйича «уддабуронлик» қилдилар. Қабул пунктига келган прицепдаги пахта ичидан 10 киши чиқди» изоҳи билан видеолавҳа тарқалди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ушбу хабарга расмий муносабат билдирди.
«Видеолавҳада намойиш этилган ҳолат бугуннинг ўзида тезкорлик билан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида мавсум бошидан буён вилоятдаги мавжуд пахта қабул қилиш пунктларининг бирортасида тиркамаси (прицепи) рақами 4512 бўлган трактор қабул қилинганлиги, тракторлар прицепида ортилган пахта ичидан одам тушиб келиши ҳолатлари аниқланмади.
Ушбуни инобатга олиб, вилоят ҳокимлиги видеолавҳада акс этган ҳолат Сурхондарёда бўлганлигини қатъий рад этади», дейилади ҳокимлик муносабатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter