Пахтачи тумани ҳокими ишдан олинди, унинг ўрнига янгиси тайинланди

Бугун, 27 май куни халқ депутатлари Пахтачи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, сессияда вилоят ҳокими Э.Турдимов қатнашди ва унда ташкилий масала кўрилди.
Воҳид Раҳимов ўз аризасига кўра, Пахтачи тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Шу вақтгача Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Ҳамдамов Музаффар Язданқулович Пахтачи тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter