Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пенсионерлар пикетга чиққани ҳақидаги хабар ёлғон — Халқ банки

Пенсионерлар пикетга чиққани ҳақидаги хабар ёлғон — Халқ банки

Фото: Xabar.uz

Халқ банки ижтимоий тармоқларда пенсия пулларини ололмаган бир қатор пенсионерлар пикетга чиққани ҳақидаги хабарларни «ёлғон», деб атади.

«Халқ банки ушбу ҳолатни яна бир бор ўрганиб чиқди. Мақолада келтирилган пенсионерлар – Елена Урлаева (Тошкент шаҳри), Светлана Мустафаева (Андижон) билан юзма-юз учрашув ўтказилди, суҳбат баёни қилинди.

Улар Халқ банкидан пенсия пулларини вақтида ва нақд пулда олганини айтишди. Банкка ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини билдиришди.

Шу ўринда эслтиб кетамиз, Президентмиз топшириғи билан пенсия ва нафақа пуллари яна нақд пул шаклида тарқатилмоқда. Бунда Халқ банки ходимлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда уйма-уй юриб пул тарқатмоқда», — дейилади Банк Ахборот хизмати томонидан берилган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг