Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда яна бир коммунал хизмат нархи ошмоқда

Пойтахтда яна бир коммунал хизмат нархи ошмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш тарифи сезиларли даражада қимматлашади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан «Махсустранс» корхонасининг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича пойтахт аҳолиси ва ташкилотлари учун тарифларини 1,5 бараварга ошириш тасдиқланди.

Ҳар бир яшовчи учун ойига маиший чиқиндиларни олиб чиқиш тарифи 4500 сўмдан 7500 сўмгача оширилади.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 кубометр қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ҚҚСсиз 89 966,57 сўмга (ҳозирда 53 986,56 сўм), 1 тонна чиқиндилар — 188 808,96 сўмга (ҳозирда 20 174 сўм) қимматлашади.

Корхона ва ташкилотлар учун НД-310 русумли автомашиналар (марказий юк ташувчи) ёрдамида чиқинди ташиш шохобчаларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод метро станциялари) қаттиқ маиший чиқиндиларни Оҳангарон полигонига олиб чиқиш беш баравар қимматлашади — 116 461,34 сўм (ҳозирда 22 275 сўм).

Аввалроқ Тошкентда ичимлик ва оқова суви тарифи қарийб 3 баравар оширилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг