Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда яна уч судланувчи турли муддатларга «кесилди»

Пойтахтда яна уч судланувчи турли муддатларга «кесилди»

Фото: ИИББ.

Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирлар ушланган яна уч шаҳсга суд жазо тайинлади. 

Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати бу ҳақда маълумот берди. 

1. Жумладан,жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг 15 апрель кунидаги ҳукмига билан 1987 йилда туғилган Мухамеджанов Азлархон Ботирович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари билан айбли деб топилиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 6 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Холмурадов Суннатулла Чариевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди билан айбли деб топилиб, етти йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

3. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 8 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Ўринов Умиджон Бахтиёр ўғли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари, 223-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари билан айбли деб топилиб, олти йил ўн бир ой йигирма саккиз кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Куни кеча яна икки нафар жиноят олами вакили қамалгани ошкор бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг