Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтдаги «Наврўз» истироҳат боғи йил охиригача ишга туширилади

Пойтахтдаги «Наврўз» истироҳат боғи  йил охиригача ишга туширилади

Фото:«Railway.uz»

Тошкентда темирйўлчилар томонидан қурилаётган «Наврўз» маданият ва истироҳат боғи йил охирига қадар ишга туширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур лойиҳа Президентимизнинг 2017-йил 7-августдаги «Тошкент шаҳрида «Наврўз» боғини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ҳаётга татбиқ этилмоқда. Уни барпо этиш вазифаси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» унитар корхонаси қурувчиларига топширилган. Айни пайтда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган.

Боғ учун 32 гектар ер ажратилган бўлиб, бу ерда 3 минг кишилик амфитеатр, диаметри 72 метрлик чархпалак, ҳар бир вилоят аҳолисининг ўзига хос урф-одатлари, яшаш тарзи, миллий ҳунармандчилик, пазандачилик анъаналарини акс эттирувчи уйлар ва устахоналар, айвону чойхоналар қад ростлайди. Мухтасар айтганда, боғ ўзида маънавиятимиз, миллий қадриятларимизни акс эттирган этнографик шаҳарча сифатида барпо этилади.

Ушбу боғ очиқ осмон остида жойлашган ҳақиқий музей сифатида юртимиз аҳолиси ҳамда сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

Бу ерда оммавий сайллар, концертлар ташкил этиб, Мустақиллик, Наврўз каби улуғ байрамларини  ўтказилиш ҳам кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг