Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Андижон аҳлига мурожаатини Абдулла Ориповнинг шеъри билан бошлади

Президент Андижон аҳлига мурожаатини Абдулла Ориповнинг шеъри билан бошлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Андижон вилояти фаоллари кенгашида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари вилоят аҳлига қилаётган мурожаатини шоир Абдулла Ориповнинг шеъри билан бошлади.

— Ассалому алайкум, ҳурматли Андижон вилояти фаоллари!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, сиз орқали кўпни кўрган, мард ва олижаноб Андижон халқига ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Бугун, Андижон аҳли кенг кўламли ислоҳотларимизда фаол иштирок этаётгани ва қатор соҳаларда бошқаларга ўрнак бўлаётганини кўриб, буюк шоиримиз Абдулла Ориповнинг қуйидаги сатрлари эсга тушади:

Ўзбекни билай десанг,

Андижонга аввал боқ,

Номард билан гаплашмас,

у – мард билан чин ўртоқ.

Меҳнату маърифат ҳам

Андижонга ярашгай,

Сир эмас, кўплар унга

ҳавас билан қарашгай.

Чиндан ҳам, бугун кўпчилик сизларга, ўзингизнинг ҳалол меҳнатингиз билан ҳар бир маҳалла, ҳар бир қишлоқ ва туман, умуман, бутун вилоятни обод қилаётганингизга ҳавас билан қарамоқда, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг