Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ҳайит арафасида 488 маҳкумни афв этди

Президент ҳайит арафасида 488 маҳкумни афв этди

Президент 500 нафарга яқин маҳкумни афв этишга доир фармонни имзолади

Конституциянинг 109-моддаси 23-бандига асосан, Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахсни афв этишга доир фармонини имзолади.

Афв этилган шахсларнинг 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 268 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 86 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 37 нафарини аёл, 37 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 167 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас