Президент кескин танқид қилган маҳаллага блогер раис этиб сайланди

Янги Наманган тумани ҳокимлиги тавсиясига биноан Жобирхон Алихонов «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланган.
Ундан олдин мазкур лавозимда Янги Наманган тумани ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланган Обидхон Дадашев фаолият юритган.

«Асли касби фельдшер бўлган, Наманган шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникасининг травм пунктида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган Жобирхон Алихонов Фейсбук, Телеграм каби ижтимоий тармоқларда ўткир, долзарб мавзулардаги чиқишлари билан эътибор ва ҳурмат қозонган.
У айни вақтда маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари ва жамоатчилик ўртасида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни янада яхшилаш, саҳоват тадбирларида ҳам фаоллиги билан танилган», дейилади Наманган вилояти ҳокимлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев шу йил февраль ойида Наманганга ташрифи чоғида «Бунёдкор» маҳалласидаги ҳолатни кескин танқид остига олган, вилоят ҳокими бу ерда контейнерда яшашини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас