Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори билан халқаро шартнома тасдиқланди

Президент қарори билан халқаро шартнома тасдиқланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–369-сон, 06.09.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур Битим 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг