Президент: «Қайси ҳоким ҳамширага уй берди?»
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Республика шошилинч ёрдам марказида тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида ҳамшираларни тайёрлаш масаласига эътиборни ошириш лозимлигини айтиб ўтди.
— Жарроҳлик амалиёти ўтказилади, ҳаммасига врач жавоб беради. Аммо операциядан сўнг беморга ким қарайди? Ҳамшира, албатта! Аммо биз уни қаерда ўқитяпмиз, унга нималарни ўргатяпмиз?
Ҳамшираларнинг малакасини ошириш масаласига катта эътибор қаратишимиз керак. Шу масаланинг ечими бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берилган.
Ҳамширалар учун малака ошириш вақти бир ойдан уч ойгача бўлиши ва уларга жаҳон тажрибасидаги барча ютуқлар ўргатилиши керак.
Катта шифокорлар ўз ютуғини малакали ҳамширалар билан боғлайди. Ҳамширани танқид қилишдан олдин уни етарлича ўқитишимиз керак, шароит ва имконият яратиб бериш лозим.
Қайси вилоят ҳокими бирорта ҳамширани уй билан таъминлади? Ҳеч бири? Улар учун ипотека имкониятларини ўйлаб кўриш вақти келди.
Хозирча биз ҳамшираларга адолатли маош бера олганимизча йўқ. Тегишли мутасаддилар бу бўйича ўз таклифларини беришлари керак, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter