Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент янги қонунни имзолади

Президент янги қонунни имзолади

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун матни «Халқ сўзи»да эълон қилинди.

Ушбу Қонуннинг мақсади жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонуннинг асосий вазифалари жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг (бундан буён матнда ҳимоя қилинувчи шахслар деб юритилади) ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкига тажовуз таҳдиди мавжуд бўлганда қўлланиладиган, жиноятларнинг олдини олишга ёки уларни фош этишга кўмаклашадиган, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига оладиган чора-тадбирлар тизимини белгилашдан, шунингдек уларни қўллашнинг асослари ҳамда тартибини аниқлашдан иборатдир.

Қонун 2019 йил 14 январдан кучга кирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг