Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебат бўлиб ўтади

Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебат бўлиб ўтади

ЎзМТРКнинг телеканаллари орқали шу йилнинг 19 октябрь куни соат 17:00 да Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасидаги теледебат намойиш этилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида хабар қилинди.

Дебатни «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла» ва «Маданият ва маърифат» каналларида томоша қилиш мумкин. Шу билан бирга, аҳолининг барча қатламини қамраб олиш мақсадида теледебатнинг сурдо ҳамда рус ва инглиз тилларидаги таржималари бериб борилади.

Шунингдек, Миллий телерадиокомпаниянинг онлайн платформаси — «Uztv.uz» орқали ҳам теледебатлар эфирга узатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг