Прокуратура «айиқ воқеаси» юзасидан жиноий иш очди
Чироқчи туманида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган Тяньшань қўнғир айиғи отиб ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги қишлоқларнинг бирига айиқ бориб қолгани хабар берилганди.
Сўнгра айиқ отиб ўлдирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter