Қаҳрамон қўшни: Болани ҳожатхонадан қутқарган йигит ФВВ томонидан рағбатлантирилди

ФВВ қутқарувчилари қаҳрамонлик кўрсатиб инсон ҳаётини сақлаб қолган фуқарони рағбатлантиришди.
Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 14:10 да Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани "Бунёдкор" маҳалласи "Иззат" кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи аёл ҳовлисидаги ҳожатхонага фарзанди тушиб кетганлигини кўриб, баланд овозда ёрдамга чақирган. Қўшнисининг овозини эшитган қўшни йигит дархол ҳодиса жойига етиб бориб болани бир неча сония ичида қутқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Қаҳрамонликдан хабар топган Тошкент вилояти ФВБ раҳбарияти инсон ҳаётини сақлаб қолган фуқарога самимий миннатдорлик билдирилиб, Ташаккурнома ва эсдалик совғасини топширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter